«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:03
ЎЗO‘Z

Халқаро дзюдо федерацияси президенти кўкрак нишони билан тақдирланди

18 янв, 19:07 2 033 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқаро дзюдо федерацияси президенти кўкрак нишони билан тақдирланди Фото: Дзюдо федерацияси
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонга бўлди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф давомида Визер Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва бошқа мутасаддилари билан учрашган. Визернинг Ўзбекистонга ташрифидан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, «Дзюдо мактабларда» дастури доирасида икки томонлама Меморандум имзолаш ва 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкент шаҳрига топширишдан иборат бўлган.

Халқаро дзюдо федерациясининг «Дзюдо – мактабларда» дастури юзасидан тўрт томонлама Меморандум имзоланиб, дастур доирасида IJF томонидан ҳар бир мактабга бир дона татами ва болалар учун 50 та кимоно тақдим этилиши қайд этилган.

Ўзбекистонда ҳозиргача 20 та мактабда дзюдо тўгараклари фаолият юритаётган бўлса, Меморандумга кўра улар сони 40 тага етказилиши кўзда тутилган. IJF 40 та мактабга татами ва кимоно тақдим этиш билан бирга мураббийларга маош тўлайди.

Фото: Дзюдо федерацияси
Вазир Дилмурод Набиев Халқаро дзюдо федерацияси президентини «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади. Сўнгра Мариус Визер Тошкент шаҳрини 2021 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида эълон қилди.

Фото: Дзюдо федерацияси
- Аслида 2021 йилги Жаҳон чемпионати Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказилиши керак эди. Лекин у ердаги сиёсий вазият, аниқроғи сиёсатнинг спортдан холи эмаслиги якунда ўз қароримизни ўзгартиришга сабаб бўлди. Биз бошқа спорт федерациялари қатори сиёсатнинг спортга аралашувига қаршимиз. Бу орада биринчилардан бўлиб Ўзбекистон томони жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ўз номзодини илгари сурди. Биз федерация раҳбари Азизжон Камилов билан Будапештда учрашиб, бу борада гаплашиб олгандик.

Мамнуният билан 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилишини эълон қиламиз. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Венгриянинг Будапешт, 2023 йилги чемпионат эса Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилади. 2025 йилги мусобақа мезбонлигига эса ҳозирда 5-6 та давлат даъвогарлик қилмоқда
, - дейди Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер.

Маълумот учун, Тошкент илк бора дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасини қабул қилади. Келаси йилнинг сентябрь ойида кўп тармоқли «Humo Arena» мажумасида Жаҳон чемпионати ҳамда шу билан бирга IJF’нинг йиллик Конгресси ҳам ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар