«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:56
ЎЗO‘Z

Любинко Друлович БААга қарши ўйин олдидан нималар деди?

18 янв, 11:32 3 129 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Любинко Друлович БААга қарши ўйин олдидан нималар деди? Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.

Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли харакат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган 8 нафар футболчи бор. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз, албатта, энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Жанубий Кореяга қарши учрашувдан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Беллашувлар жуда кескин ўтди. Битта гол фарқи кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8 та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди
, - деди Друлович.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни "Ражамангала" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15да старт олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 215
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 325
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 241
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар