«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:12
ЎЗO‘Z

ЎФА: Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Таиландга бориши борасида

16 янв, 22:30 3 374 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФА: Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Таиландга бориши борасида Бироз аввал сайтимизда Рўзиқул Бердиев Таиландга чақиртирилгани борасида хабар чоп этилганди. Ушбу маълумотни аниқлаштириш мақсадида ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиевга мурожаат қилдик ва қуйидаги жавобни олдик.

- Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов борасидаги хабарларга ойдинлик киритиб кетмоқчиман. Улар ҳақиқатдан ҳам Таиландга ташриф буюради. Бироқ мураббийлар штабига эмас, расман жамоада ишлаш ёки тайёргарлик жараёнида иштирок этиш учун эмас, шунчаки ўз шогирдларининг ўйинларини стадиондан туриб кузатиб бориш ҳамда уларни руҳан қўллаб-қувватлаш учун етиб келишни режа қилишган, - деди ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев.

Хабарингиз бор Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига йўл олган. Вакилларимиз ушбу босқичда 19 январь куни БАА жамоасига қарши баҳс олиб боради.

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан футболчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яна катта мухлислар гуруҳи шакллантирилмоқда. Айни пайтда Таиландда Тошкент, Урганч, Бухоро, Андижон, Асака, Қарши, Фарғона, Наманган каби кўплаб шаҳарлардан ташриф буюрган мухлислар, «Қўқон-1912» клуби директори ва бошқа бир қатор футбол мутасаддилари, ашаддий мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ўзбек футболи мухлисларининг ўзига хос янги тўлқини, миллий спорт ғоясидир. Аҳамиятлиси, мана шундай мухлислар орасида таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовнинг ҳам Бангкокка ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Олимпия жамоаси таркибида «Насаф» (10) ва «Бунёдкор» (5) клубларининг ўйинчилари кўпчиликни ташкил қилади. Бердиев ва Абрамовнинг Таиландга келишидан асосий мақсад футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларни янада руҳлантиришдан иборатдир. Мураббийлар 18 январь куни Бангкокка етиб келишади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мутахассис ОТЖ мураббийлар штабининг фаолиятига асло аралашмайди. Терма жамоамиз Любинко Друлович ва Равшан Ҳайдаров бошчилигида бўлажак баҳсга тайёргарликни давом эттиради. Бердиев ва Абрамов эса учрашувдан олдин ўз шогирдларига руҳий далда бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун келишмоқда» - дея ёзилади Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 73
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 282
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар