«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

АГМК клуби "Қизилқум" легионерини ўз сафига қўшиб олди

16 янв, 21:50 2 483 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АГМК клуби "Қизилқум" легионерини ўз сафига қўшиб олди Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган АГМК жамоаси навбатдаги трансферни расмийлаштирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, эндиликда олмалиқликлар Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Мате Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8 та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.
Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48 та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117 та гол муаллифига айланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 0
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар