«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:18
ЎЗO‘Z

Даврон Файзиев Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖнинг плюс ва минуслари ҳақида

11 янв, 11:45 2 407 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Даврон Файзиев Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖнинг плюс ва минуслари ҳақида Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дастлабки турда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳсда дуранг ўйнади.
Беллашувдан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйин борасида фикрларини ёзиб қолдирди.

- Демак, 1:1. Ютуқ ва камчиликлар сони тенг келганда дуранг қайд этилади, деган хулосага келдим ўйинни кўриб.

Минуслар - ўйинга кеч киришилди, 1-таймнинг ярмигача ўз даражамизга чиқишга қийналдик. Устунликни тўлиқ қўлга олгач минимал вазиятдан гол уришни (айниқса бундай кучли рақибга) уддаламадик, аксинча максимал имконият - минимум гол. Ҳимоявий ҳаракатларда боғлиқлик масаласида узилишлар кўп бўлди. Натижада Эрон ҳам бир неча бор ёриб кирди. Уролмади. Яхши. Қандай камчиликларни тузатиш кераклигини кўрсатишди. Бошқалар уриши мумкин.

Плюслар - биринчи ўйинда асосий рақиблардан бирини учрашув охиригача босимда ушлаб туриш, жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этиш ва Эрон дурангни ушлаш учун турли чораларни қўллагани. Охирги дақиқаларда чарчоққа қарамай ғалабани суғуриб олишга интилиш бўлди. Индивидуал ўйнашга интилиш, ҳа бугун бу баъзида ўрнида бўлмагандир, лекин жойи келади ва айнан индивидуаллик ёрдам бериши мумкин. Баъзида жарима майдонига комбинацион ўйин орқали кирилганда паслар яхши бўлди. Демак, дриблинглар ва комбинациялар микс қилинса ёмон бўлмайди.

Энди умумий хулоса. Гуруҳ ростдан ҳам оғир. Жиддий “Челлендж”. Аммо болларда уни енгиб ўтишга потенциал кўряпман. Уни очиш керак. Яхши йигитлар. Яхши жамоа.

Биламан ва сезаман, ушбу канал ўқувчилари аксарияти футболни юқори даражада тушунади. Айнан шундай мухлислар кўмаги ва тўғри ёндошуви керак ҳозир олимпиячиларга. Таҳлил, хулоса, фикр, режа ва ғалаба! Давом этамиз
, - деди Даврон Файзиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 65
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 48
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 228
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар