«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 12:11
ЎЗO‘Z

"Андижон" клубига тўпурар легионер ва "Сўғдиёна"дан уч футболчи қўшилди

09 янв, 07:01 2 800 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Андижон" клубига тўпурар легионер ва "Сўғдиёна"дан уч футболчи қўшилди Янги мавсумга таёргарликни Янгиер шаҳрида олиб бораётган “Андижон” жамоаси таркибига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда.
Бугун ўқув-йиғин машғулотларига Молдавиялик Артём Литвяков келиб қўшилди.

Артём Литвяков Молдавиянинг А Дивизионида иштирок этувчи “Тигина” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Якунига етган мавсумда “Тигина” таркибида рақиблар дарвозасини 30 маротаба аниқ нишонган олган бу ҳужумчи, мавсум якунига кўра чемпионат тўпурари бўлди. Унинг “Тигина” жамоаси эса турнир жадвалини 4-ўрин билан якунлади.

Танишинг, Артём Литвяков.
Амплуаси: ҳужумчи;
Туғилган йили: 23.10.1996 йил
Фуқаролиги: Молдавия.

Шунингдек, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Иззат Абдуллаев "Андижон"нинг Янгиердаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди. Якунига етган мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўйнаган Иззат Абдуллаев жами бўлиб 12 та учрашувда майдонга тушиб, 484 дақиқа ҳаракат қилишга улгурди.

Маълумот учун:
Иззат Абдуллаев.
Туғилган йили: 16.01.1996 йил.
Ампуласи: Ярим ҳимоячи.

Якунига етган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган футболчи Сирож Мелиев ҳам “Андижон” жамоасининг Янгиер шаҳрида бўлиб ўтаётган ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Қайд этиш керакки, Сирож Мелиев 2017 йилги чемпионатда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида Александр Хомяков қўл остида тўп сурган. Ўтган йилги мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўйнаган Сирож Мелиев 9 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, жами 512 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлган.

Маълумот учун:
Сирож Мелиев.
Туғилган йили: 28.09.1995 йил.
Амплуаси: Ҳужумчи.

Шунингдек, "Сўғдиёна" жамоасининг яна бир футболчиси Муҳаммад Юлдашев ҳам "Андижон" жамоаси машғулотларига таклиф этилди.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 304
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 122
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 22
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 213
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 69
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Бўлимлар