«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 05:10
ЎЗO‘Z

Андрей Шипилов: Бу мавсум жамоалар сони оширилган бўлса-да, ўтган йилги мавқеимизни сақлаб қолдик

01 дек, 18:43 2 172 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Шипилов: Бу мавсум жамоалар сони оширилган бўлса-да, ўтган йилги мавқеимизни сақлаб қолдик “Металлург” – “Сурхон” (2:0) жамоалари учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси устози Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Халқимизда бир нақл бор: жўжани кузда санаймиз, деган. Футболга йўналтирсак, очколарни кузда санаймиз. Ажойиб ўйин бўлди. Кеч куз бўлишига қарамасдан майдоннинг ҳолати қониқарли. Кучли шамол ўйин сифатига бироз таъсирини кўрсатди. Биринчи тайм у бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Рақиблар дарвозасини икки марта ишғол этдик. Ҳар иккала голни бетакрор бўлди, дейиш мумкин. Бутун тайм давомида рақибга бошни кўтариш имкониятини бермадик. Тўп учун барча яккакурашларда, таъқибда ғолиб чиқдик. Йигитлар руҳан жуда кўтаринки кайфиятда тўп суришди. Барча жабҳалар бўйича рақибдан устунлик қилдик.

Иккинчи таймда эса рационал куч сарфлаб, ҳисобни сақлаб қолишга ўйнадик. Бундан ташқари бу таймда шамолнинг йўналишига қарши тўп суриш осон бўлмади. Энг асосийси йигитлар берилган кўрсатмаларни бекаму кўст адо этишди. Сўнгги учта турда биз ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қололдик. Рақиб дарвозасига эса еттита тўп киритдик. Ўйлайманки, бу ёмон кўрсаткич эмас. Йигитлардан таътилга кўтаринки кайфиятда чиқиб кетишларини сўрагандим, улар эса кўрсатмаларни аниқ бажаришди, бундан хурсандман.

Кетма-кет икки мавсумдан буён чемпионатни бешинчи ўринда якунлаяпмиз. Бу йил жамоалар сони иккитага ошган бўлса-да, ўтган йилги мавқеимизни сақлаб қолдик. Бу эса бизнинг тўғри йўлдан ҳаракатланаётганлигимизни исботлайди. Ҳамиша ютуқлар бор жойда камчиликлар ҳам бўлади. Биз уларни такрорламай, бартараф этиб борамиз. Имкон даражасида ҳар мавсум кўрсаткичларимизни яхшилаб, бир, икки поғона юқорилашда давом этамиз, - деди Андрей Сергеевич.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 37
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 332
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар