«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:34
ЎЗO‘Z

Миржалол Қосимов: Жамоани шакллантириш осон эмас, "Локомотив" 5 йил, "Пахтакор" эса 3 йил сарфлади

24 ноя, 00:10 2 470 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миржалол Қосимов: Жамоани шакллантириш осон эмас, "Локомотив" 5 йил, "Пахтакор" эса 3 йил сарфлади Суперлига 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда АГМК жамоалари (1:3) ўртасидаги ўйиндан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Водийда осон бўлмаслигини билган эдик. Рақиб шунга муносиб тарзда ҳаракат қилди. Бугунги баҳс бизга омадли келди. Футбол шунақа - гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Шундай бўлса-да, қўқонликлар кўплаб вазиятларни юзага келтиришди.

Йирик ҳисобда мағлубиятга учраётганига қарамай, тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди. Охиригача курашишди. Рақибнинг бугунги ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов жуда ажойиб ўйин ўтказди. Дарвозабон бизни кўплаб вазиятларда қутқариб қолди.

Битта жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Баъзан йиллар давомида битта жамоани шакллантиришга ҳаракат қиласан. “Локомотив”га чемпион бўлиш учун беш йил кетганди. “Пахтакор”га ҳам уч йил лозим бўлди.

Миржамол Қосимов бундан олдинги айрим ўйинларда ҳам бугунгидек бурчакдан гол киритганди. Умуман стандартлар устида биз кўп ишлаймиз", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди Қўқон клуби матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 111
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 69
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 277
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 137
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар