«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 04:08
ЎЗO‘Z

Ҳабиб Нурмагомедов: «UFC билан келишилса, «Ҳумо арена»да жанг ўтказишга розиман»

22 ноя, 23:53 3 685 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳабиб Нурмагомедов: «UFC билан келишилса, «Ҳумо арена»да жанг ўтказишга розиман» Эртага, 23 ноябрь куни «Ҳумо Арена»да Ўзбекистон тарихида илк бор аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича GFC-20 турнири бўлиб ўтади. Турнир доирасида 12та жанг ўтказилади. Кечанинг марказий тўқнашувида россиялик Умар Нурмагомедов аргентиналик Брайан Гонсалесга қарши жанг олиб боради.

12 жангнинг 7тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга чиқишади. Булар – Нурсултон Рўзибоев, Амин Эргашев, Музаффар Ражабов, Жамшид Раҳмоналиев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Жаҳонгир Жумаев ҳамда Авлиёхон Ҳамидов.

Бугун «Халқаро анжуманлар саройи»да ушбу турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, турнирнинг асосий меҳмони сифатида юртимизга ташриф буюрган UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, унинг отаси ҳамда устози Абдулманап Нурмагoмедов ва бошқалар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон ММА президенти Отабек Умаров турнирни қабул қилишдан мақсад нима эканлиги ҳақида гапириб ўтди:
«GFC-20 турнирини Тошкентда ўтказишга рози бўлганликлари учун ташкилот раҳбарларига раҳмат айтаман. Бу – бошланиши. Келажакда бундан-да катта мусобақаларни Тошкент шаҳри ва вилоятларимизда ўтказишни мақсад қилганмиз. ММАни ривожлантириш учун жаҳон даражасидаги машҳур спорт мураббийларини ҳам юртимизга таклиф этмоқчимиз».

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бу турнир ўзбек спортчилари учун трамплин вазифасини бажариб беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Бу турнирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши ўзбек спортчилари учун трамплин вазифасини бажариб беради. 4-5 йил ичида ўзбек аралаш жанг санъати спортчилари UFC'нинг марказий жангларида ўзларини кўрсатишади».

Шунингдек, Ҳабиб Ўзбекистонда чемпионлик жангини ўтказишга рози эканлигини ҳам айтиб ўтди.
«Ўзбекистонда жанг қилишга қарши эмасман. «Ҳумо Арена» UFC жангларини ўтказиш учун мос келади. Агар Ўзбекистон ММА федерацияси UFC билан келиша олса, мен бажонидил бу ерда жанг қилган бўлардим».

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари терма жамоаси бош мураббийи Суннат Илёсов спортчиларимиз бўлажак жангларга тайёр эканлигини айтди.
«Тайёргарлигимиз аъло даражада ўтди. Спортчилар жангга тайёр. Мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишга интиламиз».

Маълумот учун, GFC-20 турнири жанглари эртага, 23 ноябрь куни соат 18:00да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 78
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 61
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар