«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:13
ЎЗO‘Z

Хабиб Нурмагомедовнинг Имом ал- Бухорийга бўлган ҳурмати ёхуд ундан ўзига хос жавоблар

22 ноя, 17:53 3 145 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хабиб Нурмагомедовнинг Имом ал- Бухорийга бўлган ҳурмати ёхуд ундан ўзига хос жавоблар Кеча, 21 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионга мурожаат қилдилар.

Илм олишда нималарга эътибор бериш керак…
Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларига назар солинг. Ҳар бир ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир кўриб турибсизки буюк алломанинг мехнати қанчалик улуғвор.

Қайси китобни ўқиши ҳақида…
Оскар Эгернинг “Дунё мамлакатлари ва халқларининг умумбашарий тарихи” асарини ўқиш менга ёқимли. Унда барча халқларнинг тарихи, маданияти, тили, аҳолиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.

Спортчи бўлмаганида қайси касбни танларди…
Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулгу). Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак.

Орзуси ва режалари ҳақида...
Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган.

Тадбир сўнгида Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширди.

ТДИУ ректори Конгратбай Шарипов ва Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳманов Ҳабиб Нурмагомедовга ташриф учун ташаккур изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Манба:@yoshlar_birga




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 126
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 55
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 197
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 134
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 137
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар