«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

"Галатасарой" Фалькао ўрнига Элдор Шомуродовни олиб келмоқчи

20 ноя, 19:27 3 416 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Галатасарой" Фалькао ўрнига Элдор Шомуродовни олиб келмоқчи «Ростов» клубидаги молиявий муаммолар сабабли, жамоа ўз тўпурари Элдор Шомуродовни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, ўзбекистонлик голеадорга Россиянинг гранд клубларидан ташқари, Туркиянинг номдор жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда tribuna.uz сайти Туркиянинг Hurriyet нашрига таяниб хабар берди.

Манбада ёзилишича, жорий мавсумда ҳужумчига ёлчимаётган «Галатасарой» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Клуб мавсум бошида ўз сафига қўшиб олган икки ҳужумчи – колумбиялик Радамель Фалькао ва руминиялик Флорин Андоненинг ўйинидан умуман қониқмаяпти. Икки форвард ҳам жароҳатлар гирдобида қолаётгани клуб бош мураббийи Фотих Теримнинг режаларини бузмоқда. Катта умидлар билан Истамбул клубига таклиф этилган Фалькао мавсум бошидан буён 5 ўйинда бор йўғи 1 та гол урган. Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини январдаги трансфер ойнасида қўшиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЦСКА Шомуродов учун 5 миллион таклиф этаётгани ҳақида хабар чиққан бўлса, кўп ўтмай «Советский Спорт» нашри Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит эканлиги ҳақида ёзганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 53
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 259
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар