«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:22
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Аргентина юта олмаса биринчи бўлиб Мессига танқид тошлари отилади..."

18 ноя, 16:33 2 886 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Аргентина юта олмаса биринчи бўлиб Мессига танқид тошлари отилади..." ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов қатнашди.
Унга ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ҳамроҳлик қилди.

Қанчалик муҳим ўйин эканлигини билиб турибди. Ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Жуда масъулиятли ўйин. Эртага ғалаба қозониш ва кейинги йилги учта баҳсга хотиржам тайёргарлик кўриш керак. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Шу боис охиригача курашамиз", - дейди Абрамов.

"Энг муҳим ўйинларимиздан бири деб ўйлайман. Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин мухлислар олдида озгина уятли бўлиб қолдик. Уларнинг ишончини оқлаш учун ғалаба қозонишимиз керак бўлади", - дейди Машарипов.

- Мағлубиятдан кейин йигитларнинг руҳий ҳолати қандай?
- Бу футболчилар профессионал. Майдонга тушиб ғалаба қозониш керак, мухлисларга қувонч бағишлашлари лозим. Фаластинга биринчи ўйинда ютқазгандик, шу боис қарзни қайтариш керак.

- Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин йигитларга сўнгги дақиқаларда қандай ҳимояланиш кераклигини тушунтирдингизми? Балки ҳимояда айёрлик қилиш керакмикин?
- Мантиқсиз голлар ўтказдик. Дунёдаги исталган жамоа кўп ҳужум қилса ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлади. Бу футбол. Тўғри бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Фаластин оддий ва эффектив футбол ўйнайди. Баланд бўйли ҳимоячига тўп узатилади ва ҳужум бошланади. Рақибга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтираяпмиз.

- Фаластинга қарши ҳимояда қандай ўйнаймиз?
- Кримец шамоллаб қолди ва афсуски Фаластин билан ўйинни ўтказиб юборади. Уни Фаластинга қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эдик. Рақиб сафида бўйдор ҳужумчи бор. Энди буни ўйлаб кўрамиз.

- ЎФА сиз билан қандай шартнома тузган? Агар кейинги босқичга чиқсак жамоада қоласизми?
- Илтимос олдинга югурмайлик, ҳозир биз бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Кейинчалик нима бўлишини кўрамиз.

- Одил Аҳмедовни иккинчи таймда майдонга туширса бўлмайдими? Бундан ташқари Суюновдан тажрибалироқ дарвозабон топиб уни майдонга туширса бўлмайдими?
- Одил Аҳмедовга келсак ўз вақтида Шацкихни кўп танқид қилишарди. Нимага биласизми? Сабаби терма жамоа ютқазса энг биринчи етакчилар танқид қилинади. Масалан, Аргентина ютқазса Мессини танқид қилиб ташлашади. Элдорбек Суюнов айни пайтда терма жамоанинг биринчи рақамли посбони. Келинглар бу циклни тугатиб олайлик. У ҳали дарвозабонлар учун ёши анча ёш. Кимни таклиф қиласиз? Ботирали Эргашев? Ўткир Юсупов? Ҳозир анча дарвозабонларни санашингиз мумкин, кейинги сафар бошқа дарвозабонларни чақирсак яна бошқа 3-4 нафар футболчини таклиф қиласизлар...

- Машарипов "Пахтакор"да яққол етакчи, аммо терма жамоада ҳали бундай эмас... Ёнингизда ўтирганидан фойдаланиб бу борада нима дея оласиз?
- У "Пахтакор"да етакчи тўғри, аммо бу клубнинг рақиблари 70 фоизга кучсиз. Терма жамоада эса энг кучли футболчилар рақиб бўлишади.

Жалолиддин Машарипов: - Терма жамоада ҳам лидер бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Терма жамоада маҳаллийлаштиришга қандай қарайсиз?
- Биласизми бутун дунёда шундай қилишмоқда. Мен терма жамоамизга ҳақиқатдан ҳам ёрдам бера оладиган футболчиларни маҳаллийлаштиришга ижобий қарайман. Масалан, "Навбаҳор"да ҳимоячи Игорь Голбан ва "Пахтакор"да Драган Черан.

Манба: championat.asia
матбуот анжумани, Вадим Абрамов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 204
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 305
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 240
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар