«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:05
ЎЗO‘Z

Оскар Де Ла Ҳойя: «Бектемир — мутлақ ваҳший йиртқич»

15 ноя, 16:58 3 719 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оскар Де Ла Ҳойя: «Бектемир — мутлақ ваҳший йиртқич» Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) АҚШнинг машҳур Golden Boy промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда компания ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.
Промоутерлик компанияси раҳбари, собиқ боксчи Оскар Де Ла Ҳойя Мелиқўзиев билан тузилган шартномадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз «Мир бокса» (World of Boxing) билан Бектемир Мелиқўзиевнинг фаолиятини тарғиб қилишда ҳамкор бўлганимиздан хурсандмиз. Бу йигит — мутлақ ваҳший йиртқич. У кучли, чидамли, оёқ ва қўл ҳаракатлари ҳам жуда тезкор. Айниқса бу ўзининг вазн тоифасида сезиларли даражада. Биз унинг рейтингда жуда тез кўтарилишини ва 168 фут (76,2 кг)вазн тоифасида ўзини барчага кўрсатиб қўйишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз», дея гапириб ўтган Де Ла Ҳойя.

«Бектемир ҳали ёш, аммо шунга қарамай ўта тажрибали ва ҳаваскор боксда ўзининг иқтидорини намойиш этишга муваффақ бўлган. Ўзи ҳам профессионал бокснинг энг юқори чўққисига чиққан Оскар Де Ла Ҳойядек функционер билан ҳамкорлик натижасида Бектемирнинг ҳам юқори чўққиларни забт этишига ишончим комил», деган «Мир бокса» раҳбари Андрей Рябинский.

«Бек — рингда ҳақиқий безори, аммо рингдан ташқарида жуда ёқимли ва қувноқ бола. Мен Golden Boy билан ҳамкорликда у аллақачон эришиб бўлган юлдузликнинг энг юқори чўққисига чиқишини сабрсизлик билан кутмоқдаман», дея гапирган Мелиқўзиевнинг менежери Вадим Корнилов.

Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиевнинг ўзи ҳам янги шартномадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтган.

«World of Boxing ва Golden Boy билан ҳамкорликда узоқ ва муваффақиятли фаолият юритишимга кўзим етмоқда. Бундай профессионал жамоага эга эканим жуда ҳам ёқимли. Мен уларнинг кўпчилигини боксчи сифатида ўтказган жангларини ТВ орқали кўрардим ва қачондир АҚШда худди улардек жанглар ўтказишни орзу қилардим. Энди бу имконият менда бор ва ундан бор қобилиятларимни ишга солиб фойдаланаман. Чалғиб қолманг, энди барча жангларим ўтказиб юбориш мумкин бўлмайдиган даражада ажойиб спектаклга айланади», деган Мелиқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев декабрь ойида ўзининг илк чемпионлик камари учун рингга чиқади. Унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикам (37-4, 21 КО) рақиблик қилиши кутилмоқда.
Бектемир Мелиқўзиев, Мир бокса, Оскар Де Ла Ҳойя




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар