«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:32
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони мураббийи Вадим Абрамовга: "Жамоанг шунчаки даҳшат!"

15 ноя, 15:45 3 775 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони мураббийи Вадим Абрамовга: "Жамоанг шунчаки даҳшат!" Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши учрашувда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Ушбу беллашувдан кейинги матбуот анжумани тугагач меҳмонлар устози Вадим Абрамовга "жамоанг шунчаки дахшат!" дегани ҳақида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Қолаверса, Даврон Файзиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Кеча ютқаздик. Буни қабул қилиш ва айниқса, тушуниш қийин бўляпти. Чунки 94 дақиқа давомида устунлик билан ўйнаган ҳолда ютқаздик. Арабларнинг 3-голида жиддий хато қилдик. Қолган вазиятлар учун жамоага эътироз билдириб бўлмайди. Прессинг, комбинациялар, яккакурашлар, темп... бор эди, ҳаммаси. Интернетдаги фикрлар ва стадионни тарк этаётган мухлислар гапларидан ҳам шу хулоса тасдиғини топди.

“Шундай ўйинда қанақасига ютқаздик”, асосан шу мазмундаги фикрлар. Абрамов бунга - эмоциялар устун келиб охирги дақиқаларда битта тўп фарқи билан ютаётган жойимизда ҳужумга югуриш асосий сабаб, деб изоҳ берди. Тўғри, лекин вақт ўтиб ҳимоя тартибга келиб, хатолар камайгач шу ҳужумкор услуб билангина Корея, Япония, Эронга бас келиш мумкин. Кейинги босқичда ўйнасак асосий вазифа шу темпни сақлаб қолиб, гол ўтказишни камайтириш. Шуни ҳал қилишимиз керак.

Эрве Ренар ўйин тугагач бизнинг мураббий ёнига алоҳида келиб “Жамоанг шунчаки даҳшат!”, деб кетди. Нима бўлганда ҳам шу куни жамоани қўллаб-қувватлаган, трибуналарни тўлдирган минглаб ва экран қаршисидаги миллионлаб мухлисларга раҳмат айтиш керак, афсуски байрам тақдим этолмадик. Биринчи давра тугади, олдинда 4 та учрашув. 4 кундан кейин Фаластинни қабул қиламиз ва агар ютсак гуруҳда биринчи ўринга қайтамиз, баҳоргача. Шунда Саудия Арабистонини меҳмонда ютиш мажбурияти қолади. Бошқа йўл йўқ. Иккинчи ўрин биз учун вариант эмас, - деди Даврон Файзиев.
Вадим Абрамов, Саудия Арабистони




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 220
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 332
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 242
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар