«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

13 ноя, 16:38 3 041 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.
"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов.

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов.

- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми?
- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади.

- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими?
- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.

- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимояда муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин?
- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.

- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?
- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми?
Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз.

- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?
Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ.
Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов, Саудия Арабистони




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар