Фото: Twitter/FCBayern Германия Бундеслигасининг 11-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» ўз майдонида «Боруссия» Дортмундни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мюнхенликлардан Роберт Левандовски (2та) ва Серж Гнабри гол уришди, яна бир тўпни Матс Хуммельс ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Ғалабадан сўнг «Бавария» очколарини 21 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. «Боруссия» эса 19 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.