«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:55
ЎЗO‘Z

Шунчаки, «қора чизиқ»ми ёки?

09 ноя, 14:20 2 667 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шунчаки, «қора чизиқ»ми ёки? Маттейс де Лигт Италия «А» сериясининг қаторасига 3та турида ўз жамоаси жарима майдони ичида тўпга қўли билан тегинди. Унинг 2та хатоси оқибати билинмади, лекин бир сафар «Ювентус» шу туфайли қимматли очколарни йўқотди. Туринликлар ёзги трансферлар вақти нидерландиялик истиқболли футболчини не азоблар билан нақ 85 миллион еврога сотиб олишганди.

Ўшанда бош мураббий Маурицио Сарри таркиб масаласи режасида ҳеч нарса ўзгармаганини таъкидлади. Яъни бошланғич таркибда барибир, Жоржо Кьеллини - Леонардо Бонуччи жуфтлигига ишонч билдиришда давом этишини алоҳида таъкидлади. Бироқ августнинг охирги куни Кьеллини тиззага боғлиқ жиддий жароҳатга йўлиқди ва энди таркибда унинг ўрнида айнан де Лигт майдонга тушмоқда.

«Аякс» сафида порлаган, жумладан, ЧЛ-2018|2019да «Ювентус»ни ҳам аямаган Маттейс янги жамоадаги илк ўйинларида жуда муваффақиятсиз ҳаракатланди. Нидерландия­лик футболчи кетма-кет қўпол хатоларга йўл қўйишдан ташқари, ҳаттоки, автогол муаллифига ҳам айланди. Бу ҳолва бўлиб чиқди: Маттейс «А» сериянинг 7-9-турларида ўта ёқимсиз серияга юз тутди. Яъни миллий чемпионат доирасидаги қаторасига 3та учрашувда ўз жамоаси жарима майдонида қўлини ишга солди:

1. «Интер»га қарши ўйинда, «Юве» 1:0 ҳисобида олдинда бораётган паллада. Пенальтини Лаутаро Мартинес голга айлантирди, лекин кейинчалик де Лигтни хижолатчиликдан Гонсало Игуаин қутқарди. Аргентиналик ҳужумчи иккинчи бўлим охирида Родриго Бентанкурнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, «Ювентус» ғалабасини таъминлади - 2:1.

2. «Болонья»га қарши ўйинда. Тўғри, бу вазиятда омад де Лигт томонида бўлди: ҳакам негадир қўл билан ўйналганига эътибор қаратмади, ҳаттоки, VAR тизими ёрдамига ҳам эҳтиёж сезмади.

3. «Лечче»га қарши ўйинда. Бунисида Маттейснинг хатоси оқибати кўринди. Зеро, рақиб пенальти воситасида гол урди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Тўғри, «Юве» қайдномасига Криштиану Роналду, Аарон Рэмзи ва Дуглас Коста киритилмаган вақтда ғалаба қозониш қийин...

P.S.: Буни қарангки, 11-тур доирасида «Торино»га қарши кечган сафар учрашувида ҳам де Лигт ўз одатига хос тарзда ҳаракатланди: тўп яна унинг қўлига тегди, бироқ ҳакам ушбу вазиятни назардан четда қолдирди. Мазкур ҳолат «Торино» бош директори Андреа Комининг жаҳлини чиқарди: «Эътиборга молик жиҳати шундаки, «Лечче» билан ўйинда худди шундай вазият учун «Ювентус»га пенальти тепиш ҳуқуқи берилганди. Ҳолат анча ўхшаш, аммо нега бирида 11 метрли жарима зарбаси белгиланди-ю, иккинчисида ҳакамлар бошқача қарор чиқаришди, тушунмадим. Ҳар бир нарса ўз ўрнида бўлгани маъқул эмасми?!». Дарвоқе, «Торино»га қарши кечган баҳсда ягона ғалаба голи айнан Маттейснинг ҳисобига ёзилди. Тақдир ҳазилимикан, бу?
Манба: interfutbol.uz
Ювентус, Маттейс де Лигт




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 1
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 111
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 155
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 251
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 500
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар