«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 22:16
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. У собиқ жаҳон чемпионлигига даъвогар билан жанг қилади

28 окт, 11:13 2 930 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. У собиқ жаҳон чемпионлигига даъвогар билан жанг қилади Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг (2-0, 2 КО) бўлажак жангдаги рақиби ўзгарди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида украиналик Исмаил Силлаҳга (27-6, 21 КО) қарши рингга кўтариладиган бўлди. Тўқнашув 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги бўлиши кўзда тутилган.

Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль «Канело» Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг «Garden Arena»сида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Силлаҳ ўрта тажрибали боксчи бўлиб, 2013 йилда ярим оғир вазн тоифаси WBO жаҳон чемпионлик камари учун айнан Сергей Ковалёвга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берганди.

Олдинроқ, Мелиқўзиевнинг франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилиши ва бу жанг 10 раунддан иборат бўлиб, супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечиши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, мазкур жанг санаси ортга сурилган. Мелиқўзиев собиқ чемпионга қарши аввал белгиланганидек, 26 ноябрь куни рингга чиқиши режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 152
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 111
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 216
  • U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди! 30 апр, 00:43 383
  • Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор" 30 апр, 00:32 375
  • Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда? 30 апр, 00:03 818
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 37
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 74
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 154
  • Бўлимлар