«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 20:26
ЎЗO‘Z

Шота Арвеладзе: "Эртага жанговор таркибни майдонга туширамиз"

25 окт, 21:11 2 652 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шота Арвеладзе: "Эртага жанговор таркибни майдонга туширамиз" Хабарингиз бор эртага “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Бугун финал олдидан ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Биринчи навбатда ноодатий тарзда ташкил этилган матбуот анжумани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар аллақачон чемпионлардир! Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман. Улар бизни мавсум давомида ҳамма жойда қўллаб-қувватлашди.

Ўтган мавсум биз АГМКга финалда ютқазган эдик. Биз бу сафар биз реванш олишимиз керак.

Айтишим мумкинки эртанги ўйинда бизга ҳам, рақибга ҳам қийин бўлади. “Пахтакор” ҳужумкор футбол кўрсатади, мухлисларимиз ҳам биздан шундай футбол кутишади. Аммо, ҳаммасини эртага майдонда кўрамиз.

Ўйиннинг пойтахтда ёки вилоятда ўтказилиши у қадар муҳим аҳамиятга эга эмас. Муҳими футбол ўйнаш учун майдоннинг ажойиб ҳолатда бўлиши, стадион мухлислар билан тўлиши ва ажойиб атмосфера бўлишидадир.

Эртага жанговор таркибда майдонга тушамиз. Ёш футболчиларга эса имконият бўлса, вазиятга қараб майдонга туширамиз.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – АГМК учрашуви эртага Тошкентдаги “Локомотив” стадионида соат 17:00да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 1
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 99
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 29
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 23
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 31
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 101
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 83
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 218
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 61
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 99
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 29
  • Бўлимлар