«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:12
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"

19 окт, 00:32 2 206 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига 22-тур доирасидаги АГМКга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Нега жамоанинг ўйинида пасайиш рўй берди? Ҳар қандай жамоада «спад» бўлади. Бу янгилик эмас. Шунчаки, биз жуда оддий вазиятларда хатога йўл қўйяпмиз. Энг ёмони, тажрибали футболчилар шундай хатолар йўл қўймоқда. Қолаверса, захира ўриндиғимиз қисқалиги ҳам панд бермоқда.

Хусусан, футболчиларимиз терма жамоалардан икки кун аввал етиб келишди. Бирга шуғулланишга етарлича вақт бўлмади. Мабодо бугунги учрашувни икки кундан кейин ўтказганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Агар захира ўриндиғимиз узун бўлганида бугун бошқа футболчиларнинг хизматидан фойдаланган бўлардим.

Клубда қоламанми? Мавсум тугаганидан сўнг раҳбарият билан гаплашиб оламиз ва ўзбек футболи учун энг яхши вариантни танлаймиз.

Жасур Жалолиддинов нега кўринмаяпти? У яқинда терма жамоа сафида ўйнаб қайтди, ўзини дунёнинг энг яхшилари орасига киритилганини ўқибди. Кеча унинг ёшлар жамоамиздаги ўйинини кузатдим. Яқинда U-19 Осиё чемпионати саралаши бўлади шу жамоага ёрдам бериши керак.

Биринчи гол ўтказилган вазиятда ёши катта футболчиларга нима бўлганини умуман тушунмадим. Биринчиси аут отди, иккинчиси тўпга ета олмади, дарвозабонимиз эса умуман ғалати жойни танлади...

Ўз стадионимизда ўйнамаганимизда ғалаба қозонардик, ҳозир стадионимизда ўйнаяпмиз ва юта олмаяпмиз? Йўқ майдоннинг айби йўқ, ўзимиз жуда ёмон ҳолатдамиз.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 141
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 127
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар