«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 23:04
ЎЗO‘Z

Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео)

17 окт, 22:06 4 991 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео) Фото: «Xabar.uz»
Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасида оммавий муштлашув кузатилди. Ихтиёримиздаги видеолавҳада наинки спортчилар, ҳатто ҳакамлар ва мураббийлар ўртасидаги даҳанаки жанглар «қўл жанги»га айланиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳолатга изоҳ сўраб, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси вакили Ҳ.Маҳбубов билан боғландик.

Вакил муштлашув бўлганини инкор этмади, шу баробарида ҳолат бўрттирилгани, «пашшадан фил ясамаслик»ни таъкидлаб, бир қанча шахсларга нисбатан хизмат суриштируви бошлангани, бу борада қўшимча маълумот берилажагини айтди.

Бироқ лавҳаларни такрор-такрор кўргач, вазиятни бўрттиришга ҳожат йўқлиги, Ўзбекистон кубогидек нуфузли мусобақада бундай шармандали ҳолатлар рўй берганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди, деган хаёлга борасан, киши.

Ўзи шундоғам Ўзбекистонда спортнинг каратэ тури жар ёқасига келиб қолган дейиш мумкин. Буни қўйидаги рақамлардан илғаш қийин эмас.

Ўтган бир йил давомида Токио олимпиадасига йўлланма берувчи ўн тўртта халқаро мусобақа ўтказилди, уларда иштирок этган вакилларимизнинг натижасидан фақат уялиш мумкин. Яъники, юртимиз спортчилари ўтган ўн тўртта халқаро мусобақанинг иккитаси умуман иштирок этмаган, ўн биттасида (!) эса бирорта ўрин насиб этмади. Фақат ўтган йили Японияда бўлиб ўтган (Premier League Токио-2018) мусобақада битта спортчимиз учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ўзимиз мезбон (!) бўлган Осиё чемпионатида (Тошкент-2019) учта биринчи, битта иккинчи ва учта учинчи ўринлар «забт этилган».

Ҳолбуки, яқин-яқингача ўзбек каратэчилари халқаро миқёсда ўз ўрнига эди. Таассуф...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 0
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 152
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 111
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 216
  • U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди! 30 апр, 00:43 383
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 0
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 2
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 22
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 38
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 98
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Бўлимлар