«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:25
ЎЗO‘Z

Енгил атлетикада Токио Олимпиадаси учун биринчи йўлланмани қўлга киритдик

14 окт, 10:01 2 586 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Енгил атлетикада Токио Олимпиадаси учун биринчи йўлланмани қўлга киритдик Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган атлетлар ҳам баҳс олиб борган турнирнинг бугун ўтказилган бир қатор баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил 1.96 метр баландликни забт этиб, олтин медаль қатори Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Ушбу йўналишда Токио Олимпиадасининг нормавити айнан 1.96 метрни ташкил этарди. Ушбу йўналишда Надия Дусанова 1.85 метр билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Мусобақанинг эътиборли натижаларидан бирини Екатерина Воронина етти кураш баҳсларида қайд этди. 10 кун муқаддам Қатардаги жаҳон чемпионатида 6099 очко тўплаган Воронина бу гал 6238 очко жамғариб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.

Шу тариқа Светлана Радзивил фаолиятида тўртинчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқда. Радзивил бунгача Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио (2016) Олимпиадаларида ҳам иштирок этган эди. Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган ўн биринчи йўлланмасидир.

Манба: olympic.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар