«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 08:04
ЎЗO‘Z

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи

26 сен, 12:25 2 557 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи Хабарингиз бор, чоршанба куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Жамоанинг Суперлига иккинчи даврасидаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб борди ва бош мураббий борасида якуний тўхтамга келди.
25 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан ўзаро учрашувдан кейин тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу куни «Динамо» футбол клуби қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда клуб ҳомийлари ва раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда жамоа футболчиларига бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродов таништирилди.

Янги бош мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзоланиб, Тачмурод Агамуродов олдига «Динамо» жамоасини Суперлигада олиб қолиш вазифаси юкланди. Ушбу вазифа бажарилса, бош мураббий билан шартнома узайтирилади.

Маълумот учун, туркманистонлик тажрибали мураббий 2007 ва 2014 йилги мавсумларда ҳам «Динамо» жамоасида фаолият олиб борган эди.

Манба: fcdinamo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 114
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 79
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 170
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 214
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 109
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 225
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 31
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 147
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 170
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 72
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 114
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 100
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 39
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 79
  • Бўлимлар