«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:29
ЎЗO‘Z

Одил Аҳмедов жароҳат сабаб Яман ва Сингапурга қарши ўйнамаслиги мумкин

25 сен, 22:00 2 921 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одил Аҳмедов жароҳат сабаб Яман ва Сингапурга қарши ўйнамаслиги мумкин Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яман ва Сингапурга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасида тўп тепаётган Аҳмедов сонидан олган енгил жароҳати сабаб миллий жамоанинг навбатдаги икки ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яман билан, 15 октябрь куни эса меҳмонда Сингапур билан ўйнайди.

Ўзбекистон миллий жамоасини бу ўйинларда ким сардор сифатида бошлаб тушиши аниқ эмас. Осиё Кубоги олдидан Одил Аҳмедов асосий сардор, Игнатий Нестеров иккинчи ва Анзур Исмоилов учинчи сардор этиб тайинланганди. Яман ва Сингапур билан баҳсларда бу футболчиларнинг бирортаси майдонга тушмаслиги кутилмоқда.

ЖЧ-2022 саралашини Эктор Купер мураббийлигида бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси айни дамда саралашнинг «D» гуруҳида 0 очко билан охирги ўринда бормоқда. Гуруҳнинг қолган жамоалари Сингапурда 4, Фаластинда 3, Яманда 2 ва Саудияда 1 очко бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 270
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар