«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

16 сен, 21:49 641 Спорт
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ол Халифани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ОФК ўртасидаги самарали шериклик мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилгани ва изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Конфедерация Ўзбекистонда халқаро даражадаги футбол инфратузилмасини яратиш, услубий таъминот, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда кўмагини давом эттириши муҳим экани таъкидланди.

ОФК президенти давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда оммавий спортни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган сиёсатни, жумладан, футбол ривожи қўллаб-қувватланаётганини юксак баҳолади.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ол Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Ўзбекистон 1994 йилдан буён конфедерация аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан биргаликда футболни ривожлантириш, жумладан, ҳудудларда замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ва мавжудини реконструкция қилиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, аёллар футболини тараққий эттириш, муҳим халқаро мусобақаларни ўтказиш, техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган кўплаб тадбир ва дастурлар амалга оширилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга ташриф буюради 13 сен, 06:00
  • Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди 17 июл, 16:54
  • Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди 04 май, 23:20
  • ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкентга етиб келди 03 дек, 21:30
  • Осиё футбол конфедерацияси ФИФА раҳбарлигига сайловларда шайх Салмонни қўллаб-қувватлайди 28 ноя, 10:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бен Бирд Муҳаммад Салоҳ сабабли исломни қабул қилди 16 окт, 07:10 146
  • Доллар, ёстиқ тагида ётган сўм ва пинҳона жамғармалар 16 окт, 06:35 338
  • Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда? 16 окт, 06:00 246
  • Глобал исишнинг Альп тоғларига таъсири бургут ёрдамида суратга олинди 16 окт, 00:30 397
  • 20 нафар боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида 16 окт, 00:07 333
  • Арсен Венгер нима учун "Реал"ни рад этгани ҳақида оммага маълум қилди 15 окт, 23:46 318
  • Йўқчилик ва тўқчилик 15 окт, 23:22 506
  • Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди 15 окт, 22:57 1 568
  • iPhone 11 Pro Max бозорда таннархидан икки баробар қимматга сотилмоқда 15 окт, 22:33 333
  • Нодир Тўрақулов «паноҳида»ги яна бир «заправка» аукционга қўйилди 15 окт, 22:06 864
  • Бўлимлар