«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:13
ЎЗO‘Z

Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди

16 сен, 20:18 2 881 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди Рустам Ассакалов / Фото муаллифи Анвар Ильясов
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди.

Юнон-рим кураши бўйича мусобақада Ўзбекистон шарафини -87 килограмм вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов бронза медал учун гиламга чиқди. Тажрибали курашчи қирғизистонлик Атабек Азисбековга қарши шиддатли ва муросасиз кечган беллашувда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медални қўлга киритди.

15 сентябрь кунги баҳсларда Рустам Ассакалов ярим финалга қадар етиб бориб, Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо Ассакалов финал остонасида венгриялик Виктор Лоринцга ютқазган ва бронза медал учун курашадиган бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Арам Варданян -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги биринчи медални олиб берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик" 28 апр, 23:09 0
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 164
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар