«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 21:54
ЎЗO‘Z

Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

12 сен, 18:30 331 Спорт
Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
12 сентябрь кунги жанглар доирасида -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонлик Йиҳлас Гиличжановга қарши ўтказди.

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони жангда тўлиқ устунликка эришди ва иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Шаҳобиддиннинг ғалабасини қайд этишди - 5:0.
Шаҳобиддин Зоировга кейинги босқичда Доминикан Республикаси вакили рақиблик қилади.

Бугун, -63 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Элнур Абдураимов жазоирлик рақибига қарши рингга кўтарилади.
9-10 сентябрь кунларида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2 нафар вакили, -75 килограмм вазн тоифасидаги Фанат Қаҳрамонов ва -81 кг вазн тоифасидаги Дилшод Рўзметов саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди, уларнинг иккиси ҳам мўғулистонлик боксчиларни ишончли тарзда мағлубиятга учратишди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг қолган вакиллари қуйидаги рақибларга қарши жанг қилишади:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша) (15 сентябрь)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория) (16 сентябрь)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия) (15 сентябрь)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон) (17 сентябрь).

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик 09 сен, 20:05
  • Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди 15 май, 10:53
  • «Президент кубоги»: Уч нафар боксчимиз финалда, Исроилдан ғалабани тортиб олишди 10 июн, 00:03
  • Шаҳобиддин Зоировдан супер "камбэк" 27 фев, 20:41
  • Гамбург 2017: Элнур ва Шаҳрам мусобақани ғалаба билан бошлади! 28 авг, 22:42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алишер Саъдуллаев тўйлар ҳақида. «Ёш дўстларимга етказинг» 16 сен, 21:35 71
  • «Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак» 16 сен, 21:08 101
  • Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди 16 сен, 20:44 167
  • Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди 16 сен, 20:18 161
  • Пакьяо ва Мейвезер ўртасида иккинчи жанг бўладими? 16 сен, 19:53 196
  • Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган ўзбеклар қўлга олинди 16 сен, 19:30 668
  • 2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин 16 сен, 19:04 364
  • Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди 16 сен, 18:40 289
  • Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди 16 сен, 18:15 466
  • Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди 16 сен, 17:53 528
  • Бўлимлар