«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 16:03
ЎЗO‘Z

ЖЧ-2022 саралаш. 2-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият

12 сен, 15:13 4 821 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖЧ-2022 саралаш. 2-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият 10 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 2-тур баҳслари ўтказилди.
Кечаги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳати, қуръа жараёнида биринчи саватчадан жой олган кучли жамоаларнинг курашга қўшилгани бўлди. Жаҳон чемпионатига боришга асосий даъвогарлардан Хитой, Австралия, Эрон, Япония, БАА ва Жанубий Корея илк турни ғалаба билан бошлаган бўлса, Саудия Арабистони дуранг қайд этди. Шунингдек, Қатарнинг ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмагани ҳам кутилмаган натижа бўлди.

"A" гуруҳи
Гуам – Филиппин 1:4
Мальдив – Хитой 0:5
Гуруҳдаги ҳар икки учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. Хитой Мальдив уйига сафар уюштириб 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Филиппин Гуамдан 4:1 ҳисобида устун келди. Дарвоқе хитойликлар сафида Элкесон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Хитой биринчи уринишдаёқ гуруҳ пешқадамига айланиб олди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Хитой - Гуам; Сурия - Мальдив

"B" гуруҳи
Хитой Тайпейи – Непал 0:2
Қувайт – Австралия 0:3
Австралия Қувайтга ҳеч қандай имкониятни қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Мэттью Леки дублга эришди. Қувайтда кечган баҳсни стадионда 12 мингга яқин томошабин кузатиб борди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Непал Хитой Тайпейидан устун келди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Австралия - Непал; Иордания - Қувайт

"C" гуруҳи
Камбоджа – Баҳрайн 0:1
Гонконг – Эрон 0:2
Эрон терма жамоасига Сардор Азмун ва Карим Ансарифад томонидан киритилган голлар Гонконг устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Камбоджа майдонига сафар қилган Баҳрайн эса 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Қизиғи шундаки, Камбоджадаги "Олимпик" стадионида кечган баҳсни 45 минг томошабин кузатиб борди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Эрон - Камбоджа; Ироқ - Гонконг

"D" гуруҳи
Сингапур – Фаластин 2:1
Яман - Саудия Арабистони 2:2
Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳда ҳам вазият қизғин тус олмоқда. 1-турда бизни ютган Фаластин навбатдаги учрашувда имкониятни бой бериб қўйди. Гуруҳдаги энг кучли рақиб сифатида қаралаётган Саудия Арабистони эса Яман билан дуранг ўйнади. Кейинги турни миллий терма жамоамиз Тошкентда Яманга қарши ўтказади.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Саудия Арабистони - Сингапур; Ўзбекистон - Яман

"E" гуруҳи
Афғонистон – Бангладеш 1:0
Қатар – Ҳиндистон 0:0
1-турда Афғонистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Қатар бу турда кутилмаганда Ҳиндистон билан 0:0 ўйнади. Тўғри, қатарликлар мураббийи асосан иккинчи таркибни туширди, шунга қарамай амалдаги Осиё чемпионидан кўпчилик ғалаба кутганди. Фашад Нур томонидан киритилган гол Афғонистонга кичик ғалабани тақдим этди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Бангладеш - Қатар; Уммон - Афғонистон

"F" гуруҳи
Мўғулистон – Тожикистон 0:1
Мьянма – Япония 0:2
Бу гуруҳда Тожикистон кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлаб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Усмон Тошев шогирдлари навбатдаги баҳсни ҳам 1:0 ҳисобида якунлашди. Япония эса сафарда Мьянмани мағлуб этди. Мьянмадаги стадионга 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Япония - Мўғулистон; Қирғизистон - Мьянма

"G" гуруҳи
Индонезия – Таиланд 0:3
Малайзия – БАА 1:2
БАА саралаш ўйинларини қийин ғалаба билан бошлади. Малайзиялик футболчилар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, бироқ тайм тугашига икки дақиқа қолганида Али Мабхут ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Али Мабхут яна гол уриб жамоасига илк уч очкони келтирди. Индонезия майдонига сафар уюштирган Таиланд йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. БАА - Индонезия; Вьетнам - Малайзия

"H" гуруҳи
Туркманистон - Жанубий Корея 0:2
Шри Ланка – КХДР 0:1
Ва ниҳоят "H" гуруҳида иккита корейс жамоаси ғалабага эришди. Жанубий Корея сафарда ён қўшнимиз Туркманистонни мағлуб этган бўлса, шимолликлар Шри Ланкани кичик ҳисобда мағлуб этиб қайтишди. Ашхободда кечган баҳсни 26 минг томошабин стадионда кузатиб боргани ҳам эътиборга молик.

Кейинги учрашувлар:
10 октябрь. Жанубий Корея - Шри Ланка; Ливан - Туркманистон

Энг яхши иккинчи ўрин эгалари бўйича вазият қандай?
Маълумки, мазкур саралаш босқичида Осиёдан 40та давлат қатнашмоқда. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиблари (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та иккинчи ўрин эгалари (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. Дастлабки иккита тур натижаларидан сўнг Сурия, Австралия, Эрон ва Япония энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди.


Манба: championat.asia
ЖЧ-2022, саралаш, гуруҳлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 181
  • U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди! 30 апр, 00:43 359
  • Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор" 30 апр, 00:32 355
  • Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда? 30 апр, 00:03 695
  • Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди? 29 апр, 23:06 462
  • Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади? 29 апр, 22:30 503
  • Сўнгги янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 14
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 12
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 51
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 22
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 64
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 60
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 32
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 66
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 213
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 124
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 43
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 34
  • Бўлимлар