«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:57
ЎЗO‘Z

«Мақсадимиз – гуруҳда биринчи бўлиш» — Фаластинга қарши ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди

04 сен, 18:18 3 029 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мақсадимиз – гуруҳда биринчи бўлиш» — Фаластинга қарши ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раунд баҳслари доирасида 5 сентябрь куни ўтказиладиган Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Эктор Купер билан биргаликда жамоа ҳимоячиси Фаррух Сайфиев иштирок этди.

«Биринчи ўйин ҳамиша жуда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, саралаш ўйинларини 3 очко билан бошлаш жуда-жуда муҳим. Ўтказилган йиғин давомида мазкур ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, бир қатор жиҳатлардаги камчиликларни яхшилай олдик. Мазкур ўйиндан ижобий натижа кутяпман.

Яна шуни алоҳида қайд этишим лозимки, гуруҳдаги ҳар бир рақиб – жиддий жамоа. Ҳар бир ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўришимиз талаб этилади. Лекин эртанги учрашувда фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда майдонга чиқишимизни айта оламан.

Мақсадимиз – гуруҳда биринчи бўлиш. Бунинг учун биринчи галда ўз ўйинимизни яхшилашимиз, ўз ўйинимизни намойиш эта олишимиз лозим. Шунда рақиб зарур бўлса, бизнинг ўйинимизга қараб ҳаракат қилишга мажбур бўлади.

Жаҳон чемпионатига йўл олишимиз учун биринчи навбатда бутун жамоамиз бирлаша олиши ҳамда ўз кучимизга ишона олишимиз талаб этилади. Яъни ҳар бир футболчи олдинга қўйилган мақсадга эришишимизга ишона олса, шунда биз албатта ўз фалсафамиз бўйича давом этамиз ва якунда мақсадимизга эриша оламиз. Тўғри, Ўзбекистон ҳали мундиалга йўл ола билмаган. Лекин имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бу гал биз мақсадга эришишимиз имкони бор. Фақат таркибдаги ҳамма ўз кучимизга ишона билиши лозим.

Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзига хос сири ёки беркитадиган жиҳати йўқ. Бунинг учун жамоа ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги ҳамда битта мақсад сари интилиши зарур», - дея Эктор Купернинг сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

«Фаластин терма жамоаси охирги пайтларда анча яхши ўйин намойиш этяпти. Лекин бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Биз 3 очко учун майдонга тушамиз. Худо хоҳласа, уйга ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз», - деди Фаррух Сайфиев.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раундининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига D гуруҳида Фаластиндан ташқари Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман терма жамоалари рақиб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 204
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 305
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 240
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар