«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:49
ЎЗO‘Z

26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

30 авг, 18:15 2 208 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳар кунлик машғулотлар ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтяпти. Маълумки, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 26 сентябрь куни Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Қуръа механизмига кўра, 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади.

Биласиз, Олимпиада ўйинлари Япония пойтахти Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритадиган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади.

Ҳозирги пайтда 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида ўйнайдиган барча 16та жамоа маълум бўлиб улгурган. Булар - Таиланд, Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистони.

Шунингдек, саватчалар ҳам маълум. Биз қуръа пайтида 1-саватчада бўламиз.

1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар
2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР
3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони
4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн.

Шундай қилиб 26 сентябрь кунги қуръада рақибларимиз ким бўлишини билиб оламиз. Дарвоқе Тошкентда йиғин ўтказаётган олимпиячиларимиз тез орада эронлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Эрон олимпиячилари билан дастлабки баҳс 6 сентябрь куни Олмалиқда, иккинчиси 9 сентябрда Тошкентда, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки беллашув 19:00да старт олади.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 1
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 2
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 0
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар