«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:38
ЎЗO‘Z

Трансферга яқин қолди. Неймар фақат «Барселона»га қайтишни истамоқда

28 авг, 11:35 2 387 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трансферга яқин қолди. Неймар фақат «Барселона»га қайтишни истамоқда Кўк-анорранглилар 2 сентябргача келишувга эришилишига умид қилишмоқда.
«Барселона» директори Хавьер Бордас «ПСЖ»дан Неймарни қайтариш бўйича олиб борилаётган музокараларга тўхталиб ўтди.

«Ҳали келишувга эришилмади. Музокараларни давом эттиряпти. Ўйлашимча, Неймар трансферига яқинлашяпмиз», – деган Бордаснинг сўзларини келтирди Kun.uz.

ОАВ маълумотига кўра, 27 август куни «ПСЖ» штаб-квартирасида иккала клуб вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда «Барселона» раҳбариятидан техник котиб Эрик Абидаль, ижрочи директор Оскар Грау ва вице-президент Хавьер Бордас, «ПСЖ»дан эса спорт директори Леонардо иштирок этган.

Le Parisien нашрининг ёзишича, каталонияликлар клуби парижликларга Неймар 170 миллион евро таклиф қилган. Трансферга Усмон Дембеле қўшилиши ҳам мумкин. «ПСЖ» ҳозирча таклифларга аниқ жавоб бермаган.
Кўк-анорранглилар 2 сентябргача келишувга эришилишига умид қилишмоқда.

Бундан аввалроқ Неймар «ПСЖ» раҳбариятига «Барселона»га қайтиш истагини маълум қилгани ҳақида хабар тарқалганди. Шу туфайли, «Ювентус» ва «Реал»да уни қўлга киритиш имкониятлари кескин пасайган.

ОАВ маълумотига кўра, Париж клуби Неймар кетган тақдирда унинг ўрнига Лондоннинг «Кристал Пэлас» клубидан Уилфрид Заани олиб келишни режалаштирган.

2017 йилда 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан Парижга келган Неймар пойтахт клуби учун шу вақтгача жами 58 ўйинда иштирок этиб, 51 гол урди ва 29 голга узатма берди.

2018/19 йилги мавсумда Неймар жароҳатлар туфайли жамоасининг барча ўйинларида иштирок эта олмади, у барча турнирлар доирасида жами 28 ўйинда майдонга тушган ва 23 гол уриб, 13 голга ҳаммуаллифлик қилди. Transfermarkt.de портали маълумотига кўра, Неймарнинг трансфери 180 миллион еврога баҳоланган. Неймар 2013 йилдан 2017 йилга қадар «Барселона»да тўп сурган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар