«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:09
ЎЗO‘Z

Токио Олимпиадасига яна битта йўлланма қўлга киритилди

25 авг, 16:20 2 399 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Токио Олимпиадасига яна битта йўлланма қўлга киритилди Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўзбекистонлик каноэчи қизлар Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова 500 метрга жуфтлик йўналишида кечган баҳсда Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди.

Финал беллашувида Ўзбекистон вакилларии бешинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Регламентга кўра, дастлабки саккиз ўринда маррага келган қайиқ эгалари келаси йили Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишар эди.

Каноэда эшкак эшиш, ЖЧ. Венгрия
Жуфтлик, 500 метр:
1. Сун / Цу (Хитой) – 2:02.81
2. Такаш / Балла (Венгрия) – 2:04.49
3. Климова / Макарчанка (Беларусь) – 2:07.74
4. Ян / Преллер (Германия) – 2:08.18
5. Раҳматова / Зокирова (Ўзбекистон) – 2:08.47

Шу тариқа терма, Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони 3тага етди. Бундан аввал теннисчи Денис Истомин ҳамда велоспортчи Ольга Забелинская йўлланма эгаларига айланишган эди.

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчи қизларимиз, уларнинг яқинлари ва миллионлаб ҳамюртларимизни бундай муваффақият билан муборакбод этиб қолади», дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова бугунги беллашувлар давомида 200 метрга жуфтлик йўналишида ҳам финалда стартга чиқишади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 108
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар