«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 23:56
ЎЗO‘Z

"Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви таҳлили. Алишер Никимбаев талқинида (видео)

14 авг, 22:05 746 Спорт
"Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви таҳлили. Алишер Никимбаев талқинида (видео)
Бугун SPORTS.uz сайтида Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, кўпчилик яхши танийдиган мутахассис Алишер Никимбаев билан Суперлигада турнинг марказий ўйини таҳлил қилинди.

Бу гал Суперлига 16-турдан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” учрашувига эътибор қаратилди. Унда Алишер Никимбаев қуйидагиларни баён этди.

- Нега “Насаф” – “Бунёдкор” турнинг марказий ўйини сифатида танланди? Сабаби, “Сурхон” – “Локомотив” учрашувида ғолиб номи аниқланмади ва ўз навбатида иккинчи ўрин учун “Локомотив”, “Бунёдкор” курашадими ёки “Насаф” ҳам орага қўшиладими деган савол кўпайди, мана шу ўйиндан аввал. Шу боис Қаршидаги беллашувга эътибор қаратдик.

Охирги пайтларда “аждарлар” ва “қалдирғочлар” яхши ўйин намойиш этишмоқда. Энди ўзаро тўқнашувда қандай ҳаракат қилишлари қизиқ эди. Икки жамоа асосан 4-3-2-1 схемасидан фойдаланган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари баъзан 4-4-2 тактикасида ҳам тўп тепишган.

Учрашувга тўхталадиган бўлсак, деярли биринчи тайм мезбонларнинг устунлиги остида ўтган. Қаршиликлар юқори прессинг уюштиришди. Энг қизиғи, улар қарши ҳужумларда ҳам тошкентликлардан яхши ҳаракат қилишди. Меҳмонларда илк бўлимда битта вазият яратилди. Унда 4-дақиқада жарима майдони ташқарисидан зарба берилди.

Биринчи голгача бир томонлама устунликни кўриш мумкин, яъни майдон эгаларининг. “Бунёдкор” рақибнинг юқори прессингига қаршилик йўқ эди. Аммо танаффусдан сўнг ўйин 180 градусга ўзгарди. “Бунёдкор”нинг кўпгина футболчиси “Насаф” дарвозаси яқинида ўйнади. Ўшанда ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ 52-дақиқада марказий ярим ҳимоячи пас бераётганда хатога йўл қўйган ва рақиб қарши ҳужумда иккинчи голни урган.

Бу ўйин тақдирини деярли ҳал қилди. Шундан сўнг “аждарлар” ҳимояга тўлиқ ўтиб олишди. Пойтахтликлар эса қолган вақтни ҳужумда ўтказган бўлишса ҳам бир марта дарвозани ишғол этишди холос. Вадим Абрамов шогирдларида голгача камида иккита яхши вазият бор эди. Аммо улардан фойдалана олишмади.

“Бунёдкор” балки голларни эртароқ урганда мезбонларга қийинроқ бўлиши мумкин эди. “Қалдирғочлар” беллашув охирида ҳисобни қисқартиришди. Бироқ иккинчи голга вақт кам эди ва сўнгги дақиқада марказий ҳимоячи тўпни шеригига узатаётганда хатога йўл қўйди. Натижада, “Насаф” вакили якками-якка ҳолатдан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг тўлиқ “картинаси” борасида бирор нима дейиш қийин. Чунки юқорида айтганимдек, дастлабки таймда “Насаф”, кейинги 45 дақиқаликда “Бунёдкор” устунликка эришди. “Аждарлар” айни пайтда 3-ўринга кўтарилиб олишди. Лекин кейинги тур қаршиликларнинг “Локомотив” билан куч синашишини инобатга олсак, вазият ўзгариши ҳам мумкин, - деди Алишер Никимбаев.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • «Насаф» – «Бунёдкор» учрашувига чипталар бугундан сотувга чиқарилади 26 май, 17:02
  • «Бунёдкор» ўз майдонида «Металлург»ни кичик ҳисобда енгди 12 сен, 12:33
  • «Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди 07 апр, 23:36
  • «Насаф» - «Тракторсози». Таркиблар 25 фев, 17:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади 19 авг, 23:37 9
  • Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди 19 авг, 23:12 204
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган" 19 авг, 22:43 233
  • Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото) 19 авг, 22:13 263
  • «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим 19 авг, 21:46 226
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди 19 авг, 21:20 1 040
  • Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр 19 авг, 20:46 1 254
  • Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди 19 авг, 20:23 1 314
  • Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга 19 авг, 20:00 437
  • Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео) 19 авг, 19:35 539
  • Бўлимлар