«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:59
ЎЗO‘Z

Мессига футбол тарихидаги энг баланд нарх белгиланди

06 янв, 22:32 8 293 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мессига футбол тарихидаги энг баланд нарх белгиланди Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) Европанинг «кучли бешлик» чемпионатларида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ушбу рўйхатда энг қиммат футболчи сифатида Лионель Месси қайд этилган – унинг нархи 220 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўриндаги Криштиану Роналдунинг трансфер қиймати тадқиқот маркази томонидан 133 миллион евро қилиб белгиланган. “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар эса 99 миллион евролик футболчи сифатида кўрилган.

Шунингдек, “қимматбаҳолар” ўнталигидан қуйидаги футболчилар ўрин олган: Диега Коста (“Челси”, 84 миллион евро), Поль Погба (“Ювентус”, 72 миллион евро), Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 65 миллион евро), Рахим Стерлинг (“Ливерпуль”, 63 миллион евро), Сеск Фабрегас (“Челси”, 62 миллион евро), Алексис Санчес (“Арсенал”, 61 миллион евро), Гарет Бэйл (“Реал”, 60 миллион евро).

Футболчиларнинг қиймати бир қанча омиллар асосида белгиланган. Жумладан, 2009 йилдан буён футболчилар ўтказган ўйин, урган голлар, клублари ва терма жамоалари қайд этган натижалар ўрганиб чиқилгач ва уларнинг трансфер қиймати чиқарилган.

Месси бу борада етакчи бўлишига у ўтган йиллар давомида қўлга киритган кўпдан-кўп ютуқлар, хусусан 4 марта “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритиши (2009, 2010, 2011, 2012) асос бўлган.

фото: kun




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 53
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар