«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 23:07
ЎЗO‘Z

"АГМК" ўзида "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этди

31 июл, 21:09 2 480 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"АГМК" ўзида "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этди Ўзбекистон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "АГМК" – "Андижон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам бўлди. Иккинчи бўлимни иккала жамоа вакиллари тажаввускор руҳда бошлашди.

51-дақиқада Қаҳрамон Баҳодиров бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай андижонликлар иккинчи голни уришди. Рўзимбой Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Убайдуллаев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шундан кейин майдон эгалари янада босимни оширишди ва кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини берди. 71-дақиқада Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 81-дақиқада Полвоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Элгужа Григалашвили аниқ бажариб мувозанатни тиклади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва жамоалар муроса йўлини танлашди.

Соса Соlа Суперлига, 15-тур
"АГМК" – "Андижон" 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар:
0:1 - 51 Баҳодиров, 0:2 - 65 Убайдуллаев, 1:2 - 71 Полвонов, 2:2 - 81, пенальти Григалашвили.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46), 5.Дилшод Жўраев (17.Мурод Тошматов, 46), 7.Элгужа Григалашвили, 8.Санъат Шихов, 9.Зафар Полвонов, 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов (15.Жасур Ҳакимов, 57), 44.Бобур Юлдошев, 77.Власдислав Касминин.

"Андижон": 1.Руслан Матниёзов, 2.Жалил Кимсанов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (5.Роббим Ҳасанов, 74), 18.Дилшод Раҳматлуллаев, 19.Сардорбек Азимов, 21.Ильдар Маматказин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 50 (7.Ойбек Қиличев, 67), 26.Алексич Радосав, 88.Аброр Ҳусинов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 0
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 0
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 0
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 16
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 20
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 214
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 0
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 0
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 0
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 2
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 16
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 20
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 67
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 55
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 156
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 36
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 390
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 359
  • Бўлимлар