«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

Назорат учрашувида "Қизилқум" жамоаси "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

21 июл, 23:57 3 239 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назорат учрашувида "Қизилқум" жамоаси "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.
“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1.

Навоийликлар ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал этишди. "Қизилқум" таркибида кўрикдан ўтаётган россиялик легионер Руслан Маргиев икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, яна бир гол бошқа бир легионер астралиялик Стивен Лустица ҳисобига ёзилди.

Мазкур учрашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Лаша Тотадзе, Салим Мустафоев, Саиджамол Давлатжонов, Стивен Лустица, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Достон Ибрагимов, Мате Ватцадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Артём Макосин, Воҳид Шодиев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Жаҳонов, Нодирхон Камолов, Суҳроб Ярашев.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, яна икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 1
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 40
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 173
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 74
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар