«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:22
ЎЗO‘Z

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади?

17 июл, 16:30 4 579 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади? Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Қуръадан сўнг таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқ жиҳатга эътибор қаратди.

"Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳи геополитика томонлама қизиқарли бўлди.

Ўтган ЖЧ саралаш босқичида Саудия Арабистони Фаластинга боришни истамаганди (БАА эса Фаластинга борганди). Фаластин футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйида ўйнамасликка қарор қилгани боис Саудия Арабистони техник мағлубиятдан қутулиб қолганди. Якунда баҳс Иорданияда бўлиб ўтганди, у ерда Фаластин Малайзияни ҳам қабул қилганди.

Энди Фаластин уй ўйинларини қаерда ўтказади? 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга бориши мумкин, 15 октябрь кунги Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви эса нейтрал майдонда бўлиб ўтиши мумкин.

Яманнинг уй ўйинлари билан ҳам қизиқ вазият содир бўлиши мумкин. Ўтган саралаш босқичида Яман меҳмонларни (улар қаторида Ўзбекистонни ҳам) Дохада қабул қилганди. Аммо шундан кейин Қатар ва бир қатор қўшни давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди. Яман ҳам мана шу давлатлар қаторида эди. Яман уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиши тахмин қилинганди, аммо икки терма жамоа бир гуруҳда эканлиги боис бундай бўлмаслиги мумкин.

Бу саволларга жавобни тез орада билиб оламиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 0
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 111
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 155
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 251
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 500
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар