«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 13:57
ЎЗO‘Z

"Машъал"га ганалик футболчилар қўшилди

15 июл, 14:44 3 094 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Машъал"га ганалик футболчилар қўшилди Муборакнинг «Машъал» клуби ҳам ёзги мавсумга тайёргарликни бошлади. Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа аъзолари ўз қароргоҳида шуғулланмоқдалар. Бунгача клуб раҳбарлари иккинчи давра учун таркибни кучайтириш режаси борлигини маълум қилишганди.

Хабарингиз бўлса, мавсум аввалида «Машъал» таркиби буткул ёшартириб юборилганди. Жамоа эса про-лига «А» гуруҳида «Истиқлол»дан кейин иккинчи ўринни банд этиб турибди. Суперлигага чиқишни кўзлаётган «газчилар» бошқалардан қолишмаслик мақсадида селекцияга эътиборни кучайтиришмоқчи.

Шу мақсадда таркибга янги футболчилар қабул қилинмоқда. Аммо бу билан ёшартириш тизимидан воз кечишмоқчи эмаслар. Шунчаки, рақобатни кучайтирган ҳолда янги ўйинчиларни таклиф этишмоқда.

Эътиборлиси, «Машъал» жамоасига икки нафар ганалик футболчилар қўшилишди. Булар – 1999 йилнинг 11 январида туғилган Даниель Кваме Донкор бўлиб, ҳужумкор ярим ҳимоячи саналади. Яна бири эса 1999 йилнинг 6 январь куни таваллуд топган Дэвид Менса Аджей. У ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнайди. Эътибор берган бўлсангиз, 20 ёшли футболчилар тенгдош ва айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда.

Шунингдек, «Янгиер» жамоасида фаолият олиб борган дарвозабон Хусан Олимжонов ва Жасур Қурбонов ҳам «Машъал»нинг йиғинига таклиф этилишган. Шунингдек, муборакликлар йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларини ҳам ўтказишлари режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 1
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 79
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 67
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 0
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 0
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Бўлимлар