«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 09:06
ЎЗO‘Z

Токио Олимпиадаси учун бокс йўлланмалари қай тартибда ўйналиши эълон қилинди

20 июн, 13:35 3 125 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Токио Олимпиадаси учун бокс йўлланмалари қай тартибда ўйналиши эълон қилинди Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия Қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда кўриб чиқилган дастлабки масала келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг йўлланмалари қай тартибда тақсимланиши бўлди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Маълум қилинишича, Токио-2020 Олимпиадасида бокс баҳслари учун эркаклар ўртасида -52, -57, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91 кг вазн тоифалари амал қилади. Аёллар ўртасида эса -51, -57, -60, -69 ва -75 килограмм вазн тоифалари бўйича жанглар олиб борилади.

Осиё-Океания минтақаси учун жами 63та лицензия ажратилиб, улардан 41таси эркаклар, 22таси аёллар бокси ўртасида тақсимланади.

Олимпия вазн тоифаларида қитъалар учун турли миқдорда йўлланмалар ажратилди. Масалан, бизнинг минтақамизда -52, -57 ва -63 кг вазн тоифаларига 6тадан, -69, -75 ва -81 кг вазн тоифаларига 5тадан, -91 ва +91 кг вазн тоифалари учун 4тадан ўрин ажратилган. Аёллар тоифасида эса -51 кг вазн учун 6тадан, қолган категорияларга 4 тадан ўрин берилди.

Олимпиада учун саралаш турнирлари келаси йилнинг январь-май ойларида ўтказилиши белгиланди. Бу оралиқда 4та қитъавий ва 1та жаҳон миқёсида саралаш турнирлари ўтказилади.

Саралаш мусобақалари мезбонлари ҳозирча эълон қилинмаган.

Январь-апрель оралиғида барча қитъалар бўйлаб минтақавий саралаш турнирлари ўтказилса, унда йўлланма ололмаганлар учун 2020 йилнинг май ойида жаҳон миқёсидаги лицензион мусобақа бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Токио Олимпиадасида бокс беллашувлари 25 июль-9 август кунлари бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Бўлимлар