«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:11
ЎЗO‘Z

Америка Кубоги. Кейруш бошчилигидаги Колумбия термаси Аргентинани мағлуб этди (видео)

16 июн, 09:53 2 742 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америка Кубоги. Кейруш бошчилигидаги Колумбия термаси Аргентинани мағлуб этди (видео) Америка Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Фонте Нова” стадионида бўлиб ўтган баҳсда колумбияликларнинг қўли баланд келди.

Ўйин ўртача темпда бошланди ва кескин тўқнашувларга бой бўлди. Танаффусга қадар Колумбия футболчилари кичик устунликка эга бўлишди, бироқ буни ҳисобда акс эттира олишмади.

Иккинчи бўлимни ҳам номинал меҳмонлар фаол бошлашди, вақт ўтган сари аргентиналиклар ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишди.

Аммо биринчи бўлиб ҳисобни очиш колумбияликларга насиб этди. 71-дақиқада Рохер Мартинес чап қанотда Хамес Родригесдан узатма қабул қилиб олди ва марказ томон юриб, ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

Голдан кейин ҳам худди аввалги дақиқалардагидек Лионель Месси жамоадошлари олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олишмади. 86-дақиқада Колумбия иккинчи голни урди, чап қанотдан узатиб берилган тўпни Дуван Сапата дарвзозага “михлаб” қўйди.

Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари уч очкони қўлга киритган ҳолда гуруҳда етакчи бўлиб олишди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун тунда бўлиб ўтади. Унда Парагвай ва Қатар термалари тўқнаш келишади.

Америка Кубоги, 1-тур

Аргентина – Колумбия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 71 Мартинес, 0:2 – 86 Сапата.

Аргентина – Армани, Пеццелья, Тальяфико, Саравия, Отаменди, Ло Чельсо, Паредес, Родригес (Писарро, 67), Ди Мария (де Пауль, 46), Месси, Агуэро (Суарес, 79).
Колумбия – Оспина, Мина, Тесильо, Медина, Санчес, Куадрадо (Лерма, 64), Барриос, Урибе, Хамес, Муриэль (Мартинес, 14), Фалькао (Сапата, 81).
Огоҳлантиришлар: Фалькао (19), Родригес (42), Саравия (52), Паредес (55), Куадрадо (60), Сапата (87), Лерма (90+4).
***
Мартинеснинг голини томоша қилинг:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 293
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар