«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:41
ЎЗO‘Z

ЖЧ саралаш босқичи 2-раунд олдидан. Ўзбекистон сафарда бошлаб сафарда тугатади

15 июн, 22:43 3 825 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖЧ саралаш босқичи 2-раунд олдидан. Ўзбекистон сафарда бошлаб сафарда тугатади Бундан буён жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳақида кўпроқ фикр юритамиз.
Чунки сентябрь келишига ҳам оз қоляпти ва айнан шу ойнинг 5-санасидан бошлаб Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раундига старт берилади.

Иккинчи босқич ҳақида қисқача тўхталсак. Навбатдаги босқичда жами 40та жамоа қатнашади, жамоалар бештадан 8та гуруҳга бўлинади. Жамоаларни бўлиш ФИФА рейтингидан келиб чиқиб тақсимланади. Ҳозирги рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқиш қуйидагича кўриниш олган:

1-саватча (№1): Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.
2-саватча (№2): Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.
3-саватча (№3): Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.
4-саватча (№4): Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив, Қувайт, Малайзия.
5-саватча (№5): Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао.

Лекин ҳали рейтингда кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин. Маълумки, иккинчи раунд саралаш ўйинларига 17 июль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон терма жамоасининг 2-саватчада бўлиши аниқ. Бунга кўра биз гуруҳда №2 рақамли жамоа бўламиз. Ҳар бир гуруҳда бештадан жамоа бўлганидан кейин, учрашувлар 10 турдан иборат бўлади.

Бунда ҳар бир жамоа тўртта уйда ва тўртта сафарда, жами 8 тадан ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳда жамоалар сони тоқ бўлгани учун навбати билан иккита турда дам олишади. Бу дегани Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь ва келаси йилнинг 26 мартида расмий учрашув ўтказмайди.

Яна шуниси аниқки, биз иккинчи раундни сафарда бошлаб сафарда тугатамиз. Дастлаб 5 сентябрь куни 3-саватчадан ўрин эгаллайдиган жамоа меҳмони бўламиз. Ва охирги тур келаси йилнинг 9 июнида 1-саватчадаги кучли жамоа майдонига сафар уюштирамиз. Кўриниб турибдики, тақвим бизга осон келмайди, бироқ имконият ҳаммада бир хил.

Иккинчи раунд якунига кўра, 12 та жамоа учинчи босқичга йўл олади. Бунда 8 та гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган 4 та иккинчи ўрин эгалари навбатдаги раундда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишади. Қуйида иккинчи раунд тақвими схемасини келтириб ўтамиз.

1-тур. 5 сентябрь, 2019
№3 - Ўзбекистон

2-тур. 10 сентябрь, 2019
Ўзбекистон дам олади

3-тур. 10 октябрь, 2019
Ўзбекистон - №4

4-тур. 15 октябрь, 2019
№5 - Ўзбекистон

5-тур. 14 ноябрь, 2019
Ўзбекистон - №1

6-тур. 19 ноябрь, 2019
Ўзбекистон - №3

7-тур. 26 март, 2020
Ўзбекистон дам олади

8-тур. 31 март, 2020
№4 - Ўзбекистон

9-тур. 4 июнь, 2020
Ўзбекистон - №5

10-тур. 9 июнь, 2020
№1 - Ўзбекистон

Миллий терма жамоамизга омад ёр бўлсин!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 233
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 353
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 246
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар