«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

Миср ОТЖ бош мураббийи: "Бундан кейин ҳам Ўзбекистонга қарши ўйнашга тайёрмиз"

11 июн, 00:25 2 627 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миср ОТЖ бош мураббийи: "Бундан кейин ҳам Ўзбекистонга қарши ўйнашга тайёрмиз" Хабарингиз бор кеча Андижонда Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Шавқий Ғариб журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Дастлаб учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Биз бугунги учрашувдан жуда хурсандмиз. Ушбу ўйинни ўтказиш учун тайёргарлик ҳам бошқача кўрилган. Стадионга тўпланган минглаб мухлисларнинг ажойиб муҳитни яратишганидан қойил қолдим. Айниқса, улар нафақат Ўзбекистон, балки Миср терма жамоасига ҳам ҳурмат кўрсатишди. Уларнинг бундай юксак маданиятини қадрлаймиз. Ўйиндан кейин эса бизга ташкилотчилар ажойиб совғаларни беришгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Иккала таймларда ҳам жамоалар яхши ўйин кўрсатишди. Тўғри, биз 2:0 ҳисобида ютқаздик. Аммо мухлислар чиройли ўйинга гувоҳ бўлишди. Биз бундан кейин ҳам Ўзбекистонга қарши ўйнашга тайёрмиз.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сизда қандай таассурот қолдирди? Ўйингача қандай фикрда эдингиз ва энди фикрингиз ўзгардими?
- Бунгача ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида илиқ фикрда эдим ва ҳозир ҳам. Айниқса, бугунги учрашувда рақиб жамоанинг дарвозабони ажойиб ўйин намойиш этди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига қойил қолдим. Биз яхши биламизки, бу жамоа Осиё чемпиони бўлган. Шундай экан, бундай жамоа ҳақида фақат илиқ фикрларни айтишим мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 0
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар