«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:28
ЎЗO‘Z

«Андижон» клубига янги мураббий тайинланди

02 июн, 18:30 2 914 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Андижон» клубига янги мураббий тайинланди «Андижон» клуби россиялик мутахассис Александр Хомяковни расман бош мураббий сифатида эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Вилоятда миллионлар ўйинига бўлган юксак эътибори, жамоамизни доимий равишда қўллаб-қувватлаши, ҳар бир уй учрашувларимизга шахсан ташриф буюриши табиийки андижонлик минглаб ашаддий мухлисларни қувонтирмоқда. «Андижон» жамоасининг натижасига бефарқ бўлмагани учун ҳам клубимиз президенти бош мураббий масаласини зудлик билан кўриб чиқишни, лозим бўлса хорижлик малакали мутахассисни жалб этиш ва бу орқали ижобий натижаларга эришиб, Андижон халқини хурсанд қилиш бўйича топшириқ берди.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти бир қатор тажрибали мураббийлар билан музокарага киришди ва якунда россиялик таниқли мураббий Александр Хомяков номзодида тўхталишга қарор қилди.

Ишқибозларга яхши маълумки, сўнгги 10 йилни Муборак «Машъал» жамоасида самарали ўтказган Александр Андреевич мамлакатимиз футболида ўзига яраша ҳурмат қозонган мутахассислардан биридир. Энг аввало ички имкониятдан фойдаланиб, маҳаллий кадрларни етиштириб боришга ҳаракат қиладиган Хомяков «Андижон»да ҳам ушбу фалсафасидан фойдаланишни режалаштирган!», - дейилади клуб хабарида.

Ўтган мавсумда Про-Лигада чемпион бўлиб юқори лигага қайтган «Андижон»ни мавсум бошида Элдор Сакаев бошқарган, аммо қониқарсиз натижалар туфайли у истеъфога чиқарилган эди. Сўнгги турларда «бургутлар»ни катта мураббий Жамшид Саидов вақтинчалик бошқариб турганди.

«Андижон» 10 турдан кейин 8 очко билан 11-ўринда жойлашиб турибди.

Александр Хомяков 2009 йилдан буён «Машъал»ни бошқариб келаётган эди. У муборакликлар жамоасини 318 ўйинда майдонга олиб тушган ва уларнинг 131 тасида ғалаба қозонган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар