«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқди

15 мая, 19:10 3 343 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди деб маълум қилади Kun.uz нашри.

«1 йилдан ортиқ вақт мобайнида менга мана шундай ишонч билдирилгани ва катта имконият яратиб берилгани учун ҳукуматимизга миннатдорчилик айтиб қоламан. Юртимизда спортга қаратилаётган юксак эътиборни атлетларимиз халқаро майдонлардаги натижада акс эттира олишди. Шу вақт мобайнида биз бир жамоа бўлиб, катта-катта марраларни забт этдик. Юртимиз спортчиларини келажакда улкан ютуқлар кутиб турибди. Ишонаманки, яқинлашиб келаётган Токио Олимпаидасида улар бундай ишончни оқлаб қайтишади», дейди Аҳмаджонов Kun.uz нашри учун берган интервьюсида.

Бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтда қўмита раҳбарлиги учун номзодлар кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирча Аҳмаджоновнинг ишдан кетиш сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. У ЎФФда қолиш-қолмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.

Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида медаллар қўлга киритиш бўйича рекордни янгилади (21та олтин - 24та кумуш - 25 та бронза – жами 70 медаль).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларни қўлга киритишди 18 мая, 19:19 227
  • Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади 18 мая, 18:59 93
  • Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди 18 мая, 16:43 61
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 132
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар