«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:12
ЎЗO‘Z

“Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди

02 янв, 21:48 6 266 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди Солиқ тўламагани учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Мюнхеннинг “Бавария” футбол клуби собиқ президенти Ули Ҳёнесс меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қамоқдан чиқишга рухсат олди. Бу ҳақда Бавария федерал ери адлия вазири вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Ҳёнесс бутун кун давомида қамоқдан ташқаридаги иш жойида бўлиши мумкин, бироқ тунни ҳибсда ўтказиши шарт. Аввалроқ, “Бавария” вакиллари Ҳёнесс клуб тузилмасида қолиши ва 62 ёшли мутахассис жамоа ёшлари билан ишлашда давом этишини бир неча бор таъкидлашганди.

2014 йилнинг 13 март куни Мюнхен суди Ули Ҳёнессни солиқларни тўламаганлиги учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган. Прокуратура маълумотларига кўра, клубнинг собиқ президенти давлатдан 28,5 миллион евро миқдоридаги даромадини яширган.

Айбловчи томон Ҳёнессни 5,5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. Суд эса Ҳёнесснинг айбига иқрор бўлгани, авваллари жиноий жавобгарликка тортилмаганини ҳисобга олиб, жазо муддатини қисқартирган.

Ули Ҳёнесс 2 июндан бери жазо муддатини Мюнхен яқинидаги Лансдберг-он-Лех шаҳридаги қамоқхонада ўтказмоқда.

Манба: Kun.uz
.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 270
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар