«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:53
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда қайси вазн тоифасида рингга чиқади?

02 мая, 15:50 3 529 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда қайси вазн тоифасида рингга чиқади? Профессионал боксда фаолиятини бошлаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Мир бокса» промоутерлик компанияси вакили Алик Фроловга асосланиб, GoSport хабар берди.

Фроловнинг маълум қилишича, Бектемир айни вақтда мураббийлар Жоэл Диас ва Антонио Диас қўлида машғулотлар олиб бормоқда. Бектемирнинг зарбаси кучли экани ҳисобга олиниб, унга «безори» (Bully) дея лақаб беришган. Мелиқўзиев профессионал рингда фаолият бошлагач, айнан шундай лақаб остида рингга чиқиши кутилмоқда.

Ҳозирча Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги қачон бўлиб ўтиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Мир бокса» промоутерлик компанияси вакиллари саналган Шаҳрам Ғиёсов Wonder boy («мўъжизакор бола»), Муроджон Аҳмадалиев исми қисқартмаси — МЖ, Исроил Мадримов эса The Dream (орзу) тахаллусини олган.

Сўнгги жангидаги ғалабадан сўнг Мадримовни машҳур промоутер Эдди Ҳирн The Monster деб атаганди. АҚШда фаолият олиб бораётган яна бир боксчи Баҳодир Жалоловни эса Big Uzbek лақаби билан чақиришади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 222
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 140
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 60
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар