«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Умид Аҳмаджонов: «Яқин келажакда мамлакатимиз футболида VAR тизимини йўлга қўямиз»

01 мая, 14:53 2 749 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умид Аҳмаджонов: «Яқин келажакда мамлакатимиз футболида VAR тизимини йўлга қўямиз» Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишин таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил қилди. МОҚ мажлислар залида ўтган мазкур йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболимизда юзага келаётган камчиликлар, оқсалишлар ва келишилган ўйинлар хусусида тўхталиб ўтди.

«Футболимизни имкон қадар тезроқ Европа даражасига олиб чиқишимиз керак. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлиб ишлашимиз талаб этилади. Келишилган ўйинларга аралашган шахсларни оғир жазо кутиб турибди. Футбол фақат мухлислар учун. Ҳозир ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишлаяпмиз. Мухлисларга шаффоф ўйин намойиш қилишни таъминлашимиз лозим. Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Уларга сариқ ва қизил карточкаларни аямасдан кўрсатинглар. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин. Эртага бошланадиган янги турдан мана шу тизимни татбиқ қилайлик», — деди Умид Аҳмаджонов.

Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан масъул мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди. Шунингдек, ПФЛ раҳбарлари мухлислар учун стадионларда қулай шарт-шароитлар яратиш, барча стадионларда оилавий секторлар ташкил этиш, ўйин вақтини белгилаш вақтида кўпгина мезонларни ҳисобга олиш борасида керакли топшириқларни қабул қилиб олишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 103
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 48
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 174
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 130
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар