«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 16:57
ЎЗO‘Z

«Ливерпуль» "Ҳаддерсфилд" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди (видео)

27 апр, 09:50 2 418 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ливерпуль» "Ҳаддерсфилд" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди (видео) Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Ливерпуль» «Ҳаддерсфилд Таун»ни қабул қилди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Наби Кейта ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Садио Мане «Ливерпуль»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Танаффус арафасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда Мане ва Салоҳ биттадан гол уришди.

Эндиликда «Ливерпуль» 91 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалининг биринчи ўрнига қайтди. Иккинчи ўринда ҳали 36-тур ўйинини ўтказмаган «Манчестер Сити» жойлашган (89). «Ҳаддерсфилд» (14) 20-ўринда қолмоқда ва бу жамоа аллақачон лигани тарк этган.

Ливерпуль – Ҳаддерсфилд 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 1 Кейта, 2:0 – 23 Мане, 3:0 – 45 Салоҳ, 4:0 – 66 Мане, 5:0 – 83 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 88), Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Вейналдум (Шакири, 73), Кейта, Салоҳ, Старриж (Окслейд-Чемберлен, 73), Мане.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Смит, Шиндлер, Конголо, Дурм, Горенц-Станкович (Притчард, 81), Мбенза (Качунга, 87), Ҳогг, Бакуна, Грант, Мунье (Леве, 65).




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 162
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 87
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 267
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 80
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 18
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 158
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 72
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 243
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 181
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 84
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 44
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 297
  • Бўлимлар