«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

Жезуалду Феррейра: "Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда"

21 апр, 22:42 3 007 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жезуалду Феррейра: "Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" Осиё Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар вакиллари иштирок этишди.
Жезуалду Феррейра: "Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи даврасига старт берилади. Тошкентда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор"га қарши илк ўйиндан кейин тегишли хулосаларни чиқарганмиз. Бизни қизиқарли ва шу билан бирга жуда қийин ўйин кутмоқда. Айтиш мумкинки, "Пахтакор" жисмонан ва тактик тарафлама анча пишиқ жамоа. Осиё чемпионлар лигасида осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Айни пайтда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалаш ҳақида ўйлаяпмиз.

Бунинг учун эса эртанги беллашувда ғалаба қозониш талаб этилади. Шу боисдан ҳам биз эртанги ўйинга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтганимдек, "Пахтакор" тўпни хуш кўрувчи жамоа ва биз эртага уларни ўз услубиларида ўйнашларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Мотивация? Бу тарафлама муаммо йўқ. Эртанги ўйин аҳамияти юқори. Шу боисдан ҳам мотивация етишмаслиги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бизни ўзгача ва махсус режалар остида ўтадиган қизиқ тўқнашув кутмоқда".

Ҳамид Исмоил (футболчи): - Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Бизни эртага жиддий ва қизиқ учрашув кутмоқда. Бу жамоага қарши илк ўйин чиройли ва томошабоп чиқди. Эртага ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Биз ўз уйимизда рақибдан устун келишга ҳаракат қиламиз. Афиф? Тўғри, унинг йўқлиги йўқотиш. Лекин бизда футболчилар бир-бирини ўрнини тўлдириш салоҳиятига эга.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Боксчиларимиз Россиядаги турнирда 7 та олтин ва 9 та кумуш медалларни қўлга киритишди 18 мая, 19:19 227
  • Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади 18 мая, 18:59 93
  • Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди 18 мая, 16:43 61
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 132
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар