«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:10
ЎЗO‘Z

"Навбаҳор" сафарда "Насаф"ни таслим этди (видео)

13 апр, 09:48 3 213 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Навбаҳор" сафарда "Насаф"ни таслим этди (видео) Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Навбаҳор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Рақиблар кескин кураш олиб боришмоқда ва ўзларини ҳам, рақибни ҳам аямаябдилар. 30-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди: Остон Ўрунов томонидан оширилган тўпни Александр Касьян дарвозага аниқ йўллади.

Танаффусга қадар иккала жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юага келди, бироқ улардан самара чиқмади.

Иккинчи бўлим ҳам ҳужумкор руҳда бошланди, айниқса меҳмонлар бўлимнинг илк дақиқаларида шиддатли ҳужумлар ташкил қилишди. Сўнгги дақиқаларга қадар дарвозалар олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди. "Насаф" футболчилари рақиб дарвозаси олдида кучли босимарни ташкил қилишди, бироқ ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Coca Cola Суперлига, 4-тур
"Насаф" – "Навбаҳор" 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 - 30 Касьян.
"Насаф": Умиджон Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Хуршид Мухторов, Акмал Мозговой (Азизжон Ғаниев, 46), Сардор Абдураимов, Ислом Рашидхонов, Бобур Давлатов (Шароф Муҳитдинов, 75), Ислом Кенжабоев, Ҳумоюн Муртазоев (Ойбек Бозоров, 70).
Захира: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Бобир Абдихолиқов, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Дониёр Нарзуллаев.
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Жаҳонгир Меҳмонов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов, 84), Абдужамол Исроилов, Остон Урунов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Александр Касьян.
Захира: Дилшод Хамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Элман Тагаев, Ғиёс Комилов, Аббосжон Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Кенжабоев (83)
Навбаҳор, Насаф




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 263
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 180
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 396
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар